Хоразм наволари оламни тутди! Бунёдбек Саидов Сардор Раҳимхон билан дуэт куйлади!
12-июн муҳташам Истиқлол санъат саройида Хоразмнинг ҳушовоз хонандаси Бунёдбек Саидовнинг “Қалбимдa юрт шукуҳи” деб номланган навбатдаги яккахон консерт дастури бўлиб ўтди. Хонанданинг ижодига бефарқ бўлмаган мухлислар унинг концерт дастурига ташриф буюришди. Сарой зали мухлислар билан лиммо-лим эди. Барча концертнинг бошланиш дақиқаларини сабрсизлик билан кутарди. Шунда саҳнанинг икки четидан Хоразмликларга хос кийиниб олган жарчилар айтишуви остида саҳнада хонанда Бунёдбек Саидов хоразмча хонишлар остида пайдо бўлди.
Ана ундан сўнг, концерт дастурига ташриф буюрган барча мухлислар билан саломлашиб, бу галги дастур ўзгача шукҳда тайёрлангани ва ноодатий бўлишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек у мухлисларга қайси қўшиғни тинглашни исташса, ўша қўшиқ номини қоғозга ёзиб хонандага беришини ва албатта шу қўшиғни куйлаб беришини айтиб ўтди. Ана ундан сўнг хоразмча шўх наволарга навбат берилди.
“Сарвиноз”, “Эй ёр” тароналари куйланганда, унга мос рвишда тайёрланган саҳна кўриниши, рақслар томошабинларни жонлантирди. Айниқса “На дейди” таронаси куйланганда, истеъдодли раққоса Шодиёра Омонованинг ҳаракатларига барча тан берди. Анчагина мослашиб олган мухлислар хоразмча шўх куйларга рақсга туша бошлашди.
Шундан сўнг ижодкор залдаги томошабинлар орасида Туркманистондан, Қорақалпоғистондан ташриф буюрган ашадий мухлислари учун туркманча ҳамда қорақалпоқча қўшиқларидан куйлади.
Ана ундан кейин хонанда ўзгача йўналиш, ўзгача услубда, илк бор рус тилида дуэт тарона тайёрлаганини маълум қилди. Ушбу дуэтни куйлашда унга елкама елка турган хонанданинг исми эълон қилиниши билан кутилмаган совғадан мухлислар бироз ҳайратланишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон билан бирга “Жанна моя” деб номланган янгича услубда ижро этилган тарона мухлисларнинг тинимсиз ҳамда тўхтовсиз олқишларига сабаб бўди. Бу чиқишни дастурнинг энг кулминатцион нуқтаси десак моболаға бўлмайди. Дуэтдан сўнг Сардор Раҳимхон Бунёдбек Саидовдан шлягер ҳамда хит даражасига кўтарилган, мухлислар қалбидан жой эгаллаган қўшиқлардан бўлган "Мани ёрим алдоқчи" деб номланаган, қалбларни ларзага келтирувчи таронасини эшитиш истаги борлигини айтиб ўтди. Бу қўшиқнинг илк оҳанглари янграши билан барча мухлислар ўрнидан туриб хонанда билан барилла бирга куйлашди.
Ўтган йилги концерт дастурида "Қизил кўйлак" ҳақида куйланган таронасидан илҳомланган мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан “Сариқ кўйлак” деб номланган рақсбоп таронасини куйлаб барчани ҳушнуд этди. Бу орада Абдуллазиз Зокиров бошчилигида "1001 кеча" мусиқаси янгради ва саҳнада ажойиб рақс намойиш этилди. Хонанда “Хотининг ёмон бўлса” қўшиғни куйлаганда барчанинг юзига табассум югурди ва биргаликда мухлислар унга жўр бўлишди.
Шундан сўнг саҳнага шаҳдам қадамлар билан, бир даста гул кўтариб Жасур Умиров чиқиб келди ва ижодкорни табриклаб унга омад тилади. Бундан қувонган Бунёдбек Саидов мухлисларига кичик бир сирни ошкор этди. “Мен ойсара опа ҳақида қўшиқ айтган эдим, унинг қизи Жумагул ҳақида Жасур Умиров куйлаган” дея Жасур Умировдан шўх тарона куйлаб беришини илтимос қилди. Кутилмаганда айни дамда хит даражасига кўтарилган ва мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган “Вай-вай” таронаси ҳам мухлислар учун катта совға бўлди.
Хонанда Бунёдбек Саидов ҳар йилги анъанага содиқ қолган ҳолда музтоз санъаткорларнинг қўшиқларидан терма яни попури куйлади ва бутун зал оралаб, мухлислар билан жўрликда хоразм наволарии куйлади.
Истеъдодли ижодкор, ҳушовоз хонанда, "Ниҳол" мукофотининг совриндори Бунёдбек Саидовни яккаҳон концерт дастурини омадли ўтгани билан муборакбод этамиз.