Моҳим тез кунда муҳлислари учун туҳфа тайёрламоқда
Сана: 03.06.2015
3390
Ўзига хос овози ва истеъдоди билан халқимиз меҳрини қозониб бораётган хонанда Моҳим янги “Рашк” деб ном олган тарона устида ишлаётгани ҳақида хабар бергандик. Тез кунда мазкур қўшиқ кенг омма ҳукмига ҳавола этилиши кутилмоқда. Янги қўшиқни видеоклипи билан бирга премьера этишни ният қилган хонанда мухлислари учун муносиб туҳфа тайёрламоқда.
Моҳим “Рашк” таронасини яратишда шеър борасида Жаноб Мирзо, мусиқа ва аранжировка масаласида доимий ижодий ҳамкори Жасур Бадалбоевга мурожаат этди. Видеоклип суратга олишда эса истеъдодли режиссёр Дилмурод Агзамов билан бирга ишлади.
Сюжет жанрида яратилаётган видеомаҳсулотнинг тасвирга олиш жараёнларидан фоторепортажни томоша қилинг, тез кунда сайтимиз орқали премьерани ўтказиб юборманг.