Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва гўзал овоз соҳибаси Дилсўз "Соғинди юрак" клип премьераси
Аввалига бир неча ҳафта Instagram ижтимоий тармоғи орқали сирли дуэт дея кўпчиликнинг эътиборини тортган "Соғинди юрак" қўшиғи мухлисларнинг турли ҳил фикрларга чорлади. Вақт ўтиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва гўзал овоз соҳибаси Дилсўз ижросида куйланган дуэт тарона эканлиги маълум бўлди. Аслида икки хонанда ҳамкорлигида яратилган дуэт тароналарнинг аксарияти кўпчиликнинг қалбидан жой олиб, хит қўшиқлар сарасига кириб боради.
Ҳар бир санъаткор учун дуэтдошининг овоз тембри ва ижодий йўналиши эътиборга олиниши табиий. Бундай ҳамкорликлар икки хонанданинг мухлислари учун кутилмаган янгилик бўлади, десак адашмаймиз.
Радиоэфирлар орқали премьера этилганига кўп вақт бўлмаса-да, хит даражасига айланиб улгурган Сардор Раҳимхон ҳамда Дилсўз ижросидаги “Соғинди юрак” таронаси айтиб ўтганимиздек, нафақат уларнинг мухлислари, балки кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.
Ҳабарингиз бор сўзлари Баҳодир Низомовга, мусиқаси Умид Обидовга тегишли бўлган ва мухлисларнинг дилига манзур бўла олган мазкур дуэт учун таниқли ва профессионал клипмейкер Рустам Муродов режиссёрлигида трек йўналишида видеомаҳсулот тасвирга олинмоқда эди. Мана вақти келиб бугун сайтимиз орқали мазкур дуэт учун ишланган клип эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Марҳамат, томоша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.