Шаҳриёрдан “Ўрик гуллаганда” тарона премьераси

Сана: 21.05.2015 3933

Ижодини бошлаганидаёқ жуда қисқа вақт ичида машҳурликка эришган Шаҳриёр бироз муддат ижоддан чекиниб, кўринмай қолганди. Ёшларнинг севимли хонандасига айланган, ҳатто кинофильмларда ҳам роль ижро этиб, ўзини актёрликда синаб кўрган бу ижодкор ҳақида ҳам маълумотлар беришимизни сўраб бизга мурожаат этган мухлислари учун бугун қувончли кун, десак муболаға бўлмайди.

“Ўзбегим таронаси” радиосида бугун Шаҳриёрнинг энг янги таронаси премьераси ўтказилди. “Ўрик гуллаганда” деб номланган янги композиция яратилишида хонанда истеъдодли ҳамкасб дўстлари билан биргаликда ишлаган. Хонанда, бу ҳамкорлик унга омадли бўлишига ишонади.

Шаҳриёрдан “Ўрик гуллаганда” тарона премьераси

Премьера дастурида тингловчиларга манзур келган тарона ҳақида илиқ фикрлар билдирилиб, хонанданинг келгусидаги ижодига зафарлар тиланди.

Севимли хонандангизнинг янги ижодини сиз ҳам тинглаб, баҳо бариш имконига эгасиз.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol