Нодир Ниёзов мустақил ижод қилишни бошлади
Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали янги қўшиғи жаранг сочган хонанда Нодир Ниёзов кўпчиликка таниш бўлмаса-да, у ижро этган тароналар ўз мухлисларини топган, десак адашмаймиз.
Нодир Ниёзов халқимизнинг севимли хонандаларидан бири Дилдора Ниёзованинг акаси бўлиб, бир неча йиллардан буён унинг маъмури вазифасини ҳам бажариб келади. Ижодга бўлган муҳаббати сабаб, ўн иккига яқин қўшиқлар яратиб, ижро этиб келмоқда.
Премьера этилган янги қўшиқ “Кел-кел” деб ном олган бўлиб, унинг сўзи Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб, мусиқаси эса Рустам Тулашев томонидан яратилган.
Мазкур тарона учун клипмейкер Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида видеоклип суратга олинган. Сюжет асосида ишланган клипда актёр Азиз Раметов ҳамда ёш актриса иштирок этишган.
Янги қўшиқ ва унга ишланган видеомаҳсулотни тинглаб томоша қилинг ва баҳо беринг.