Хуршид Арслоновдан романтик таронани қарши олинг!
Эстрадамизга шаҳдам қадамлар билан кириб келаётган ёш хонанда Хуршид Арслонов кетма кет янги ижод намуналарини тақдим этишдан тинмаяпди.
Бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера қилинган қўшиқ "Гўзал муҳаббатимсан" дея аталади. Ижодкорнинг айтишича, бу қўшиқ ўзгача меҳр муҳаббат ила ёзилган.
Романтик руҳият баҳш этувчи таронанинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси устида маҳоратли ижодкорлардан бири Фарруҳ Бадалбоев ишлаган.
Сокин оҳангдаги бу қўшиқ тингловчиларнинг илиқ фикрларига эриша олгани хонанданинг ютуғидир. Тингловчилар санъатга кириб келаётган ёш ижодкорга омад ва зафарлар тилашди.
Биз ҳам Хуршид Арслоновга омад ва муваффақият тилаган ҳолда, унинг ижросидаги "Гўзал муҳаббатимсан" қўшиғини эътиборингизга ҳавола этамиз.