Тоҳир Усмоновдан тез кунда видеоклип премьераси “Бас қил”
Айни дамда хонанда Тоҳир Усмоновнинг янги “Бас қил” таронаси учун видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Эътибор берган бўлсангиз, хонанданинг ҳар бир янги ижод маҳсули услуб жиҳатдан ўзига хос бўлиб, унга ишланган видеомаҳсулот ҳам бошқа ижодкорларникидан фарқли равишда яратилади. Янги суратга олинаётган клип ҳам энг янги технологиялардан фойдаланилган ҳолда ва кутилмаган тарзда яратилмоқда.
Хонанданинг маъмури Достонбек Давроновнинг хабар беришича, клип жараёнида кийимлар бўйича дизайнер Ҳилола Шер, стилист Жамол Шарофуддинов ва Асқар Хикматовлар яқиндан ёрдам беришган. Клипнинг ғояси муаллифи эса режиссёр Хусан Пўлатов бўлиб, операторлик вазифасини Дилмурод Турдибоев бажарган.
Куни кеча суратга олиш жараёнлари ниҳоясига етган, айни кунларда монтаж ишлари олиб борилаётган янги видеомаҳсулотнинг премьераси тез кунда сайтимиз орқали бўлиб ўтади. Кузатишда давом этинг ва севимли хонандангиз ижодига баҳо беринг.