Даврон Эргашевдан “Бегонаман” премьера
“Ўзбегим таронаси” радиоси тингловчиларида ҳар куни, янги қўшиқларнинг илк тингловчиси бўлиш шу билан бир қаторда фикр мулоҳазаларини билдиришларига ҳам миконият бор. Аслида ҳам энг олий ҳакам ҳисобланган мухлисларнинг ҳар бир фикрлари ижодкорлар учун муҳим ва аҳамиятлидир. Бугун премьера этилган Даврон Эргашевнинг “Бегонаман” номли янги композицияси илк бора тингловчилар учун тақдим этилди.
Янгидан-янги ижод маҳсуллари билан ўз мухлисларини мамнун этаётган хонанда мазкур тарона учун видеоклип суратга олиш ниятида.
“Бегонаман” қўшиғи яратилишида шоир Тоҳир Муҳаммад шеърига мурожаат этилган бўлса, Аҳмад Ҳожиматов мусиқа басталаган. Ўзига хос равишда яратилган тарона учун тингловчилар томонидан илиқ фикрлар билдирилди.
Яқиндагина чет эл сафаридан бўлган Даврон Эргашев “9999” студияси томонидан видеоклип суратга олдирди. Клипнинг давоми Тошкентда тасвирга оланиши режалаштирилган. Ёз фаслига яқин мухлислари эътиборига ҳавола этиладиган мазкур клип ҳақида кейинроқ батафсил хабар берамиз.