Умидли хонанда Жамшид Давлятовдан янги премьера

Сана: 06.01.2015 2800

Ёш умидли хонандалардан бири Жамшид Давлятов бугун  янги таронасини FM101.0 тўлқини орқали кенг омма ҳукмига ҳавола этди. Севги-муҳаббатни тараннум этувчи композиция радиотингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди, дея айта оламиз. Замонавий руҳда тайёрланган шўх қўшиқ аксарият ёшларга манзур келганини радионинг смс марказига йўлланган ижобий фикрлар орқали билиш мумкин.

Романтик таронанинг номи “Севгилим” деб номланиб, сўзи Фарруҳ Соҳибга тегишли, мусиқасини Фурқат Қурбонов басталаган. Аранжировка муаллифи эса Жамшид Ғаффоров.

Умидли хонанда Жамшид Давлятовдан янги премьера

 Умидли хонанда Жамшид Давлятовдан янги премьера

 

Мазкур қўшиқ учун режиссёр Рауф Набиев томонидан видеоклип тасвирга олинган бўлиб, унда Луиза Расулова билан бирга хонанданинг ўзи бош ролларни ижро этишган. Сюжет жанрида яратилган клип шаҳримизнинг гўзал гўшаларида, ботаника боғида, айрим қисмлари эса павильонда суратга олинган. Сайтимиз орқали премьера этилаётган мазкур клипни томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol