"Кўпкари" Сурхон гурухидан тез кунда
Фольклор йўналишда ижод қилувчи гуруҳлар орасида “Сурхон” гуруҳининг алоҳида ўрни бор. Бир неча йилдан буён халқга яқин тароналари билан эл меҳрини қозонган гуруҳ доим янгиликлар яратиш билан банд. Маълум бўлишича, яқин кунларда “Сурхон” гуруҳи янги видеоклипини кенг омма эътиборига тақдим этади.
“Кўпкари” номли қўшиқ учун 9999 студияси томонидан яратилаётган видеоклипнинг суратга олиш ишлари Зомин туманида жойлашган Оқтош қишлоғида олиб борилди.
Икки кунлик тасвирга олиш жараёнида ниҳоятда кўп иштрокчилар қатнашган. Мингга яқин чавандозлар ҳамда ўн мингга яқин томошабинлар, қолаверса ижодий гуруҳ аъзолари ҳаво совуқ бўлишига қарамай меҳнат қилганлари таҳсинга лойиқ. Ҳақиқий кўпкари жараёнини тасвирга олишда режиссёрлар Темур ҳамда Дилшод Исматовлар энг юқори технологиялардан фойдаланганишган.
Қўшиққа тўхталадиган бўлсак, “Қўпкари” номли таронанинг матн ва мусиқа муаллифи зоминлик ижодкор Сундор Қорабоев.
Айни кунларда янги видеоклипнинг монтаж жараёнлари олиб борилмоқда. Янги клип премьерасини бизнинг сайтимизда томоша қиласиз ва ҳақиқий кўпкари томошасидан баҳра оласиз. Ўтказиб юборманг.