Ирода Иралиева аслида профессионал даражадаги раққосами?...

Сана: 18.12.2014 4658 қайноқ

Ўзига ҳос ижро йўналиши, истеъдоди  ва ёқимли овози билан эл назарига тушган хонанда Ирода Иралиева айни кунда янги қўшиқлар яратиш билан банд.Янги йил байрами арафасида турли телеканаллар томонидан лойиҳалаштирилаётган дастурларда фаол иштрок этаётган Ирода куни кеча ижодидаги янгиликлардан бизни боҳабар этди.

Маълум бўлишича, анча аввал ҳусусий телеканаллар орқали тақдим этилган курсатувда ''Фарғона рубоийси'' номли қўшиғини айтиб шу билан бир қаторда профессионал даражада рақсга тушган Ирода Иралиева томошабинлар қатори дастур режиссёрлари эътиборига ҳам тушган. Шу сабабми, байрамга бағишланган янги лойиҳалардан бирига Иродани таклиф этишаркан, яна ўзига ҳос рақс билан саҳналаштирилган қўшиқ ижро этиш таклифини билдиришди.

Ирода Иралиева аслида профессионал даражадаги раққосами?...

 Ирода Иралиева аслида профессионал даражадаги раққосами?...

 Ирода ҳеч иккиланмасдан хоразмча йўналишдаги ''Остон-остон'' номли халқ қўшиғини танлади. Аслида, хореография билим юртида таҳсил олган хонандани маромига етказиб хоразмча рақсга тушганини кўрганлар ҳайратда қолишди. Ҳақиқатдан ҳам, ўзбек рақс ва қўшиқ санъати дарғаларидан бўлмиш Тамарахонимга қиёс профессионал тарзда рақсга тушиб қўшиқ куйлаган Иродага тасанно, демасдан иложимиз йўк. 

Ирода Иралиева аслида профессионал даражадаги раққосами?...

 Ирода Иралиева аслида профессионал даражадаги раққосами?...

 Дарвоқе, инстаграм ижтимоий тармоғида Ирода Иралиеванинг мухлислари унинг ҳақиқий профессионал рақс санъатига баҳо беришлари, сайтимиз орқали эса "Остон-остон" деб номланган қўшиқнинг премьерасини тинглашлари мумкин. Байрам кечаси яқиндагина ўз фаолиятини бошлаган  MY5 телеканали орқали мазкур тарона учун маҳсус тайёрланган рақсни биргаликда томоша қилиб баҳра оламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol