Ҳусан Мубина исмли қизга ошиқ?!
Айни вақтда "Дилдор" таронаси билан мухлислари сонини янада орттиришга эришган ижодкор Ҳусан янги 2015-йил учун режалари бисёр эканлигини маълум қилди. Келаётган йил ҳаётида муҳим қадамларни босишни режалаштирмоқда.
Шу кунларда ижодкор клипмейкерлар билан музокаралар олиб бормоқда. Бунга сабаб эса янги видео тайёрлашдир. Ҳусан яқинда "Мубина" номли янги таронани ёзиб тугатди. Қўшиқнинг матни айнан Ҳусаннинг ўзига тегишли. таронани тинглагач, бу қўшиқ қай даражада хонанданинг ҳаёти билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини билиб олишингиз мумкин.
Тарона эса 5-декабрь куни соат 16:20 да "Ўзбегим Таронаси" радиосида тақдим этилади. Қўшиқнинг мусиқаси ва аранжировка муаллифи Фарруҳ Сирожиддиновдир. Тез кунларда бу қўшиқ учун видеоклип суратга олинади. Ҳасан ва Ҳусан Отабоевлар томнижан тасвирга олиниши мўлжалланган клипнинг ғояси ҳам Ҳусан ва ижодий жамоага тегишли.
Шунингдек, Ҳусан янги йилга атаб янги фотосессия ҳам ташкил этиш ниятида. Ижодкорнинг янги фотосуратлари сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади.
Янги йил учун эса Ҳусан томонидан тайёрланадиган туҳфалар сони бир нечта. Яна янги тарона ёзиш ишларини бошлаган хонанда бу сафар Жасур Бадалбоев билан ҳамкорлик қилмоқда. "Ёр" дея аталган қўшиқнинг матн ва мусиқа муаллифи Элдор Қаюмов бўлиб, 2015-йил учун илк режавий иш ҳисобланади. Хонанданинг ижодидаги энг сўнгги янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг!