Видеоклипнинг ютуғида ғояларнинг муҳим ўрни.

Сана: 08.01.2014 5208

Серқирра ижодкор Жамшид Ҳожиниёзов айни кунларда клипларга сценарий  ёзиш билан банд. Унинг бир нечта  клип ғоялари муҳлислар эътиборига тушиб, олқишларга сазовор бўлди. 

Нилуфар Усмонова “Turkvision” фестивалида куйлаган “Унутгин” номли таронасига клип сценарийси ҳам Жамшид Ҳожиниёзов қаламига мансуб. Клип суратга олиниш жараёни тугаб, монтаж ишлари бошланди. Бош  қаҳрамонлар ролини  Шаҳзода Матжонова ҳамда Адиз Ражабов ижро этган мазкур клип юракка яқин мавзуда бўлиб, ҳаётда баъзи баъзида учраб турувчи воқеалардан сўзлайди. 

Шунингдек, Жамшид Ҳожиниёзов “Эл Дидо”нинг “Бевафо”, Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Мени кечир” номли тароналарига ҳам сценарий ёзиб тугатган. Клипларни  суратга олиш жараёнида ўзи бош қош бўлиб, режиссёр ёрдамчиси вазифасини ўтайди. 

 

Хали ўз навбатини кутиб турган қўшиқлар ҳам бор. Улардан Нилуфар Усмонованинг “Гўзалсан” ҳамда Шаҳзоданинг “Тошкент кўчалари” қўшиқларига сценарий тез кунларда ёзиб битирилса ажаб эмас.  Ижодкорга улкан  ютуқларни тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol