27-июнь - Матбуот ва ОАВ ходимлари кунини журналистлар муносиб нишонлашди
Шоу-бизнес оламида ОАВ ходимларнинг ўрни катта аҳамиятга эга. Журналистларнинг маҳорати ила ҳар бир хонанда халқ билан бевосита мулоқотга кириша олади.
Куни кеча барча ОАВ ходимлари касб байрамини нишонлашди. Анъанага кўра, бу йил ҳам пойтахтимиздаги бир неча масканларда тантанали кечалар ташкил этилди. Шулардан бири “ОАВ шоу” дея номланиб, “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз ходимлари меҳмон сифатида таклиф этилди.
Мазкур шоу ўзбек эстрадасининг энг кўзга кўринган вакилларини ва журналистларни, шунингдек, фото усталарини бир жойга тўплаган байрам оқшомига айланди.
Тадбирда хонандаларимиздан Шаҳзода, Нилуфар, Жаҳонгир Позилжонов, Лола, Воҳиджон Исоқов, Сардор Раҳимхон, Мавлуда Асалхўжаева, Райхон, Насиба Абдуллаева, Улуғбек Раҳматуллаев каби юлдузларимиз, Халимахон Ибрагимова, сўз усталари, “Comedy.uz” резидентлари иштирок этиб, ўзларининг севимли ва ёқимли тароналари билан журналисларни касб байрамлари билан қутлашди.
Эстрадамиз юлдузлари ташкилотчилар томонидан турли йўналишларда тайёрланган номинацияларда ғолиб бўлиб, махсус совға ва диплом билан тақдирланишди.
Албатта кечанинг асосий меҳмонлари бу турли радио ва теле, шунингдек, матбуот ва интернет сайтлар журналистлари бўлишди.