«Божалар» гуруҳидан ажойиб томоша! 50% кулгу, 50% қўшиқ!
Бир неча кун олдин янги ижод намуналарини намойиш қилиб, халқимиз аҳлини хушнуд этган Жаҳонгир Позилжонов яна бир хушхабарни мухлислари билан бўлишди. Халқимизнинг севимли санъаткорлари Жаҳонгир Позилжонов ва «Божалар» гуруҳининг бошқа хушчақчақ вакиллари 2017 йилнинг 1-2 декабр кунлари мухташам «Истиқлол» санъат саройида кулгуга бой шоу-концерт дастурини намойиш этишади. Ижодкорлар "50% кулгу, 50% қўшиқ" деб номланган мазкур концерт ўзгача бўлишини ваъда қилишмоқда. Жаҳонгир Позилжонов ва Божалар гуруҳи ижодкорлари маълумки, кўпгина ҳамкасбларининг яккахон концертларида иштирок этиб, дастурга ўзгача файз бағишлаб, барчага яхши кайфият улашишади. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, уларнинг ўз концерт дастурлари хақиқий кулгу шоусига айланади. Жаҳонгир Позилжонов ва уларнинг ижодий жамоасига омад тилаймиз ва кузатишда давом этамиз.