Лола Аҳмедова истиқлолимизнинг 25 йиллик тўйига туҳфа тайёрламоқда
Хушовоз хонанда Лола Аҳмедова мухлислари учун мустақиллигимизнинг 25 йиллик юбилейига муносабати билан ажойиб туҳфа тайёрламоқда. Бу таронада албатта ватанимиз тараннум этилган бўлиб, халқимиз учун муносиб туҳфа бўлиши шубҳасиз. Бу қўшиқ ҳақида Лола Аҳмедованинг ўзи инстаграм ижтимоий тармоғи орқали қуйидагича маълумот қолдирди.
“Бугун яна бир яхши орзуйим ушалди. Ота юртим истиқлолининг 25 йиллик тўйи арафасида “Юртдан айрилма” қўшиғимга клипнинг тасвирга олиш ишларини кўҳна Самарқанднинг муқаддас қадамжоларидан бири бўлмиш Регистон майдонида суратга олишдек бахтга муяссар бўлдим. Бундай ҳаяжонли дамларда ёнимда бўлган мен билан баб-баравар астойдил меҳнат қилган ижодкорлар ва бизни қўллаб-қувватлаган барча меҳрибон инсонларга самимий миннатдорчилигимни йўллаб қоламан. Ҳаммангизни яхши кўраман. Ҳеч қачон дилимиздан ватан меҳри аримасин” – дея ўз дил изҳорини ёзиб қолдирди. Демак, жозибали хонандадан тез кунда муқаддас қадамжолардан бири бўлмиш Регистон майдонида суратга олинган клипни кутиб қолинг.