Шов-шувларга сабаб бўлган қўшиқ муаллифи аниқланди

Сана: 30.04.2015 7761 қайноқ

Бир неча ойлар аввал Instagram ижтимоий тармоғи орқали "Ҳабибим ҳолим ёмон" номли қўшиқнинг анонс фотосуратлари уни ижро этган хонанданинг исми ошкор қилинмаган ҳолда тарқалганди. Ўша вақтда бу сурат кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлиб, турли тахминлар билдирилган. 

Ижтимоий тармоқларда бу қўшиқнинг муаллифи Лола, Райҳон ва ҳатто Асал Шодиева деб ўйлаганлар бугун ўз тахминларига жавоб оладилар. 

Вақт ўтиб, бу тарона ва унинг ижрочиси номи ошкор бўлди. Бугур премьера қилинган қўшиқнинг номи "Ҳабибим ҳолим ёмон" деб номланиб, уни кўплаб мухлисларнинг севимли хонандаси Сардор Раҳимхондир. 

Шов-шувларга сабаб бўлган қўшиқ муаллифи аниқланди 

Биринчилардан "Ўзбегим таронаси" радиоси ва сайтимиз орқали тингловчиларга тақдим этилган қўшиқнинг матни Бобур Бобомурод қаламига мансуб, мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Аҳмад Хожиматовдир. Қўшиқ ФМ 101.00 тўлқинида янграши биланоқ, мухлисларнинг олқишларига сазовор бўла олди. 

Шов-шувларга сабаб бўлган қўшиқ муаллифи аниқланди

Чинакам муҳаббат туйғуси эътироф этилган тарона учун шу кунларда клип суратга олинмоқда. Видеоклип таниқли клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан тасвирга олинмоқда. Бу клип тайёр бўлиши билан, сайтимиз орқали тақдим этилади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol