Руҳшона энди фақат миллий йўналишда қўшиқ куйлайдими…

Сана: 08.09.2014 3645

Шўх-шодон қўшиқлари билан ёшларнинг кўнглидан жой олган Руҳшона кетма-кет янги тароналар яратмоқда. Унинг айтган ҳар бир қўшиғи хит ўз муҳлисларига эга. 

Бунга сабаб, Руҳшонанинг ўз ижодига талабчанлик билан ёндошиши ва доим изланишда эканини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Хонанда шу кунларда Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси асосида яратилаётган қўшиқ устида ишламоқда.Янги тарона Руҳшонанинг аксарият қўшиқлари каби шўх ритмда бўлиб, «Шекилли» деб номланади. Қўшиқ тайёр бўлиши биланоқ унга клип суратга олиниши режалаштирилган.

Яна бир янги тарона ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Руҳшона энди миллий йўналишда қўшиқ куйлайди. Ҳайрон бўляпсизми, хонанданинг навбатдаги ижод маҳсули айнан миллий эстрада йўналишида бўлади. 

Бу ҳақда келгуси хабарларимизда батафсил маълумот берамиз, кузатишда давом этинг. 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol