Али Отажоновнинг янги клипи тайёр бўлди

Сана: 23.06.2021 1192

Али Отажоновнинг янги клипи тайёр бўлди

Серқирра ижодкор Али Отажоновнинг икки йил меҳнат қилган янги ижод маҳсули ниҳоят тайёр бўлди. Хонанда томонидан ижро қилинган навбатдаги композиция “Умр ўтар” деб номланади. Мазкур қўшиқни йиллар олдин устоз санъаткор Ортиқ Отажонов куйлаганлар ва бугунги кунгача тингловчиларини йўқотмаган, ўлмас асарлардан саналади. Али Отажонов талқинида ҳам қўшиқ асли каби халқимиз қалбидан муносиб ўрин олиши тайин. Мусиқий асар учун видеоклип ҳам суратга олинган. Унда хонанда билан бирга Ситора Алимжонова, Муяссар Бердиқулова бош ролларни ижро қилган. Клип режиссёри Суннат Намозов. Қўшиқ ва клип энг қисқа вақт ичида оммага намойиш этилиши кутилмоқда.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol