Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилоятида

Сана: 09.09.2016 3298

Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилоятида

Жорий йилнинг 29 июль санасида Фарғона вилоятида якунланган
“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари бир ойлик танаффусдан сўнг 6 сентябрдан бошлаб Қашқадарё вилоятида бошланди.

Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилоятида

Барчамизга маълумки мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

6 сентябрдан 8 сентябрга қадар вилоятнинг Яккабоғ, Чироқчи, Шахрисабз, Китоб, Ғузор, Нишон, Муборак, Касби туманларида бўлиб ўтган тарғибот тадбирларида жами 83 та умумтаълим мактаблари, 48 та касб-ҳунар академик лицейи ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда 1 та Меҳрибонлик уйида юқори савияда ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилоятида

Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар иштирок этди.   

Жумладан;  Ўзбекистон халқ артисти - Гавҳар Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Мадина Мухторова, Хамиджон Тўхтаев, Рихсивой Алиев, Самандар Хамрақулов, Дилноза Исмияминова, эстрада хонандалари - Фарҳод Саидов, Жахонгир Позилжонов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари - Малика Эгамбердиева, Гуласал Абдуллаева, Ёдгор Мирзажонов, Отабек Муталхўжаев, Диёр Маҳкамов ҳамда “Сурҳон” гуруҳи ва бошқалар.  

Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилоятида

Мазкур тарғибот тадбирларида жами 34 996 нафардан зиёд ёшлар, шундан
21 877 нафар умумтаълим муассасалари ҳамда 13 119 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг иштироки таъминланди.

Тарғибот тадбирлари 10 сентябрь кунига қадар давом этади.

Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилоятида

Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилоятида

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol