Шоҳруҳхон яна янги клип устида иш бошлади

Сана: 30.04.2021 1106

Шоҳруҳхон яна янги клип устида иш бошлади

Барчанинг севимли хонандаси, эстрада юлдузи Шоҳруҳхон мухлислари учун янги қўшиқлар билан бирга, клиплар ҳам тайёрламоқда. Хонанданинг мухлислари ундан шу кунларда Дубайда суратга олинган бир эмас, нақд 2 та клип кутишаётган эди. Ҳали бу видео асарлар оммага тақдим қилинмасиданоқ, Шоҳруҳхон учинчи клип устида иш бошлади. Доимий ижодий ҳамкори Дилмурод Агзамов билан бирга тасвирга туширилаётган видеоклипда актриса Ситора Фармонова иштирок этмоқда. Тасвирчи Рустам Муродов. Умид қиламизки, хонанданинг навбатдаги клиплари томошабинларга манзур кенлади. Шундай экан, тез кунларда Шоҳруҳхондан ушбу янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз ва ижодий жамоага омад тилаймиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol