Осиё сериалининг намойиши бошланди

Сана: 19.03.2021 928

Осиё сериалининг намойиши бошланди

Ўзбек кино оламида бугунги кунда қатор сериаллар суратга олинмоқда.  Ана шундай сериаллардан бири “Осиё”нинг намойиши бошланди.  Ҳасан ва Ҳусан Отабаевлар режиссёрлик қилган бу сериал 2000 йиллардан то бугунги кунгача бўлган даврни ўз ичига қамраб олган. Сериалда бош қаҳрамон Осиёнинг фарзандлари учун ҳар нарса тайёрлиги, жиноятга қўл ургани, севишган икки қалбнинг маҳзун муҳаббати, ўз манфаати учун  бошқалар ҳаётини қурбон қилиш, яқинларининг тақдирини ўзгартиришга урунишнинг оқибатлари ҳақида сўз боради. Унда Бобур Йўлдошев, Муяссар Бердиқулова, Вазира Юсунова, Шаҳло Темирова, Жамила Ғофурова ва бошқалар иштирок этишган. Кинолойиҳа томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди ва илк қисмиданоқ қаҳрамонлар тақдири кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Воқеалар ривожини эса  биргаликда кузатамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol