Али Отажонов янги клип суратга олди

Сана: 02.03.2021 1067

Али Отажонов янги клип суратга олди

Серқирра ижодкор Али Отажонов ҳам мухлисларини қувонтириш истагида янги лойиҳага қўл урди. Унинг тайёрлаётган туҳфаси тез кунда бўлиб ўтадиган янги видеоклип премьерасидир. Хонанда навбатдаги клипини суратга олишда иқтидорли клипмейкер Суннат Намозов билан ҳамкорлик қилди. Тасвирчи Иззат Лутфуллаев. Режиссёр Суннат Намозовнинг берган маълумотларига қараганда съёмка жараёнлари икки кун давом этган. Об-ҳаво жудаям совуқ бўлишига қарамай, тасвирга олиш ишлари қизиқарли ва кўнгилдагидек ўтган. Унда бош ролларни Али Отажонов билан бирга Ситора Алимжонова, Муяссар Бердиқулова ижро этишган. Трек ва сюжетдан иборат бўлган видео асар томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги тайин. Демак, Али Отажоновдан янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol