Хонанда Нодир ўзбек тилидаги илк қўшиғини тақдим қилди

Сана: 02.02.2021 756

Хонанда Нодир ўзбек тилидаги илк қўшиғини тақдим қилди

Серқирра ижодкор Нодир ўзбек тилидаги илк қўшиғини тақдим этди. Биласиз у шу пайтгача  рус тилида бир нечта  композицияларини ҳавола қилишга улгурган ва ҳар бир ижод маҳсули ўз тингловчиларини топган. Янги тарона эса юқорида айтганимиздек ўзбек тилида ва у “Унутаман” деб номланади. Ушбу мусиқий асар “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳаларида жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илк жарангидаёқ илиқ кутиб олинди. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқасини хонанданинг ўзи яъни Нодир Эгамбердиев ёзган. Аранжировкани эса Сардор Зоиров амалга оширган.  Бу қўшиқнинг чиқишида Нодирнинг яқин дўсти Шаҳбоз Баҳодировнинг ҳиссаси катта. Бу қўшиқ 9 йил олдин ёзилган. Аммо орадан шунча вақт ўтиб мана энди премьера қилинди.  Бир қатор хонандалар кўп марта бу қўшиқни ҳарид қилмоқчи бўлишган. Аммо улар ўзлари ижро қилиб, оммага тақдим қилишни лозим топишди. Қўшиқнинг муаллифи ва ижрочиси бир инсон бўлганда яратилаётган асар ҳам жудаям жонли ва чиройли чиқади. Бунинг натижасини эса янги қўшиқда кўриб турибсиз.  Тарона  қисқа фурсат ичида оммалашиши шубҳасиз. Айниқса ёшлар орасида. Мусиқий асарни тинглашга улгурдингизми? Ҳали имкони бўлмаган бўлса, ҳозироқ интернет тармоқлари орқали тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol