Юлдуз Усмонова Дубайга жўнаб кетди

Сана: 19.01.2021 1581 қайноқ

Юлдуз Усмонова Дубайга жўнаб кетди

Куни кеча Юлдуз Усмонова Дубайга йўл олди. Примадонна дам олишга кетдими ёки ижодий сафарми кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Биласиз, шу кунларда санъат аҳли ҳордиқ чиқариш учун бу шаҳарни танлаб, саёҳат қилишмоқда. Юлдуз Усмонова билан бирга актриса Ҳалимахон Ибрагимова, клипмейкер Жонред Сагдиев ҳам жўнаб кетгани муҳокамаларни янада қиздирди. Биз эса дарҳол ижодий жамоа билан боғландик. Жамоанинг берган маълумотларига кўра, Дубайда ҳам дам олишни, ҳам ижод қилишни режалаштиришган. Бу шаҳарда янги клип суратга олинади. “Бевафо” қўшиғи учун видео асар ишланяптими? – деб сўраганимизда, “Бу сюрприз бўлсин” –дея жавобни қисқа қилишди ва сир бой беришни исташмади. Тўғри ҳали мухлислар “Юрак”нинг шокидан чиқа олишмади. Навбатдаги лойиҳанинг хабарлари Дубайдан келишини кутиб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol