ЭлДиДо гуруҳидан узоқ кутилган композиция

Сана: 29.04.2016 3126

ЭлДиДо гуруҳидан узоқ кутилган композиция

Серқирра ижодкорлардан ташкил топган  “ЭлДиДо” гуруҳи ҳам мухлислари учун кутилмаган ва муносиб туҳфа тайёрлашди. Уларнинг узоқ кутилган  “Севасанму?” номли ушбу мусиқий асари “Ўзбегим Таронаси” радиоси узра жаранг сочди. Кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинган қўшиқ халқимиз орасида оммалашиши шубҳасиз. Тарона муаллифларига келадиган бўлсак, сўзи  ёш ижодкор, шоир Ноёб Али қаламига мансуб. Мусиқа эса Жамшидбек томонидан басталанган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Гуруҳ ижодкорлари яна бир янги қўшиқ устида ишлашмоқда. “Лейла” деб номланган қўшиқ тез кунда хавола этилади. Айни вақтда “Севасанму?” қўшиғидан баҳра олинг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol