Баҳром Назаров Германияда концерт беради

Сана: 10.03.2020 1630

Халқимиз севган санъаткор Баҳром Назаров мухлисла

Баҳром Назаров Германияда концерт беради

рини концерт хабарлари билан қувонтиришда тўхтамияпти. 7, 8 март куни Туркияда аншлаг тарзда концерт берган хонанданинг гастрол сафарлари давом этади. Аввалги хабарларимизда гастрол сафарлари Исроилда давом этиши хақида маълум қилган эдик. Энди улар қаторига яна бир давлат қўшилди. Хонанда 21 март куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида ўз концерти билан меҳмон бўлади. Наврўз айёмида бу давлатда истиқомат қиладиган мухлисларини хушнуд этишни истаган Баҳром Назаровга омад тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, хонанда 16, 17 май кунлари Исроил давлатининг икки шаҳрида концерт беради.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol