Улуғбек Раҳматуллаев бухоролик мухлислари учун концерт тақдим этади

Сана: 24.06.2014 2042

Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг фаолияти билан доимий қизиқувчи мухлислар яхши билшадики, шу кунларда эстрадамиз юлдузларимиз вакиллари деярли ҳар куни вилоятлар бўйлаб гастроль сафарларини уюштиришмоқда. 

Улуғбек Раҳматуллаев ҳам вилоятлар бўйлаб ўтказиладиган турли тадбирларда фаол ҳисобланади. У нафақат Ўзбекистонда, балки Россиянинг бир неча ўлкаларида ҳам ўз мухлисларига эга. Улуғбек Раҳматуллаев яккахон концерт дастури билан вилоятлар бўйлаб гастроль сафарини бошлаган. Пойтахтда ўтган ва шов-шувларга сабаб бўлган омадли концерт дастуридан энди бутун Ўзбекистон аҳли баҳраманд бўлиши мумкин. 

Бу сафар Улуғбек Раҳматуллаев бухоролик мухлисларини хушнуд этади. Бухоро Марказий стадионида хонанданинг кўп сонли мухлислари янги концертдан баҳраманд бўладилар. 

 

Маълумки, Улуғбек Раҳматуллаев доимо ёш ва умидли истеъдод вакилларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ана шундай ёш ижодкорлар, яъни "Диёр" гуруҳи ҳам Бухорога ташриф буюриб, Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертида меҳмон сифатида иштирок этишади. Улар Улуғбек Раҳматуллаевнинг мухлислари учун бир неча қўшиқларини тақдим этишлари режалаштирилган. 

Бу гуруҳ ижоди бугунги кунда кўпчиликни бефарқ қолдирмаяпди. Ижодкорлар томонидан яратилаётган ҳар бир қўшиқ ва клип ўз мухлисларини топмоқда. Улуғбек Раҳматуллаев ҳам ёш ижодкорларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухородаги яккахон концертига таклиф қилди. 

Бухородаги концерт дастурига омад тилаб қоламиз!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol