Санъатдаги қалин дўстлардан мегапремьера

Сана: 08.08.2019 964 қайноқ

Санъат оламида ўз ўрни ва мухлисларига эга, бир неча йиллардан буён шу соҳада фаолият юритиб, халқимиз меҳрини қозониб келаётган бир қатор ижодкорлар кутилмаганда биргаликда янги тарона куйлаб, унга клип суратга олдиришди. Кайси хонандалар экан деб ўйлаётгандирсиз, Булар қизиқчи ва актёр Шукурилло Исроилов, хонанда Рашид Ҳаликов, актёр ва бошловчи Фарҳод Алимов ва санъат гуруҳидир. Улар аслида жуда ҳам қалин дўст. Бу кўпчиликка сир эмас. Ана шу дўстлик муносабати янада мустаҳкам бўлсин дея "Когда мои друзья со мной" номли ажойиб таронани куйлашди. Михаил Танич ва Владимир Шаинский муаллифлигидаги композиция тингловчиларни ҳайратда қолдирди. Унга ишланган клип ҳам такрорланмас ғоя асосида яратилган. Мазкур қўшиқ ва клипни тинглаб, томоша қилишга улгурмаган бўлсангиз, ҳозироқ интернет тармоқлари орқали баҳраманд бўлинг. Албатта фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol