"Миллионер куёв" фильми суратга олинади

Сана: 25.06.2019 354 қайноқ

"Миллионер куёв" фильми суратга олинади

"Ласт медиа" продюсерлик маркази, продюсер Нилуфар Худойбердиева бошчилигида хабарингиз бор, шу кунга қадар бир қатор картиналар билан кино ихлосмандларини қувонтириб келади. Маълумотларга қараганда улар яна бир катта лойиҳага қўл уришган. Мазкур лойиҳа тез кунда съёмка жараёнларига старт бериладиган навбатдаги фильмдир. Айни дамда тайёргарлик жараёнлари қизғин олиб борилаётган картина "Миллионер куёв" деб номланади. Ушбу марказ "Миллионер келин" картинасини тақдим қилиб, томошабинларга аъло кайфият улашган эди. Кўпчиликка манзур келган кинофильмдан сўнг, улар мазкур янги кинокартинага қўл уришган бўлса ажаб эмас. Тез кунда тасвирга олиш жараёнлари ва ижодий жамоа ҳақида қизиқарли маълумотларни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol