"Ўзбегим Таронаси" радиосида "Сенинг танловинг" радиолойиҳаси давом этмоқда

Сана: 26.02.2014 2553

Сиз "Ўзбегим Таронаси" радиосида қўшиқларингиз янграшини хоҳлайсизми? Унда бу лойиҳа айнан сиз учун!

FM 101.00 тўлқинини мунтазам тинглаб борувчи тингловчилар "Сенинг танловинг" лойиҳасини яхши билишади. Бу лойиҳада ёш, иқтидорли, таниқли ва истеъдодли ҳонандалар ўзлариниг ижод намуналари билан иштирок этиб, "Ўзбегим Таронаси" радиоси мусиқий кетма-кетлигидан жой олиш учун кураш олиб борадилар. 

Айни вақтда танловнинг 2-мавсум 5-тури ўтказилмоқда. Таниқли бошловчилардан Дилмурод Ғуломов ҳафтанинг 3 куни соат 22:00 дан тунги 00:00 гача ушбу радиолойиҳани олиб боради. Шу вақтгача 2-мавсумнинг ўтган 4 тури ғолиблари аниқланган. Финалга йўл олган ҳонандалар билан таништирамиз:

1. Воҳиджон Исоқов - "Ҳолиқ ака"

2. Муҳаммадали - "биринчи ёр"

3. Баҳром Зуфаров - "Хавфли севги"

4. Фаррух Аҳмедов - "Ёримей"

Айни вақтда давом этаётган 5-турда эса қуйидаги ижодкорлар иштирок этишмоқда:

1. Мердан Метвалиев - "Азизам"

2. Мирзуфар - "Севгандим сени"

3. Сериде - "билмайсан"

4. Шерзод Ёқубов - "Ноз этма"

5. Моҳим - "Хайр"

6. Дилшод Юнусов - "Бошингда рўмол"

"Ўзбегим Таронаси" радиосини мунтазам равишда тинглаб, юқоридаги қўшиқлардан бирига овоз беринг. Сиз томондан йўлланган ҳар бир овоз катта аҳамиятга эга эканлигини унутманг! Ўзингиз учун ўз ғолибингизни аниқлашга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol