Юлдуз Турдиева тез кунда янги қўшиқларини тақдим этади

Сана: 11.04.2019 54

Юлдуз Турдиева тез кунда янги қўшиқларини  тақдим этади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева шу кунларда қизғин ижод уммонида. Хонанда бир нечта янги тароналар устида иш олиб бормоқда. Тез кунларда премьераси кутилаётган қўшиқлардан бири "Муҳаббат" деб номланади. Хонанданинг берган маълумотларига кўра мазкур мусиқий асар Тимур Раҳмонов билан ҳамкорликда яратилмоқда. Шунингдек, Огаҳий ғазали билан "Раҳм эт" номли композиция ҳам деярли тайёр. Бу ҳали ҳаммаси эмас. "Мени унут" қўшиғига ишланган видеоклипни давоми суратга олиниши учун ҳам аллақачон тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol