Халқаро Берлин кинофестивали доирасида бўлиб ўтаётган “Europian Film Market” кинобозорида биринчи марта ўзбек кино ижодкорлари миллий фильмларимиз тақдимоти билан қатнашмоқда

Сана: 12.02.2019 59

Халқаро Берлин кинофестивали доирасида бўлиб ўтаётган “Europian Film Market” кинобозорида биринчи марта  ўзбек кино ижодкорлари миллий фильмларимиз тақдимоти билан қатнашмоқда

Ўзбекистон делегацияси халқаро Берлин кинофестивали доирасида бўлиб ўтаётган “Europian Film Market” кинобозорида биринчи марта ўзининг миллий фильмлари тақдимоти билан иштирок этмоқда.
Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида яратилган “Элпарвар”, “Сабот”, “Сарвқомат дилбарим” ва “Иссиқ нон” каби бадиий фильмлар хорижлик киносаноати вакилларига тақдимот қилиниб, уларни сотиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда. Фильмларимиз ғоявий ва бадиий жиҳатдан хорижий мутахассиларни қизиқтирди. Айниқса Ўзбекистоннинг табиати, маданий обидалари акс этган манзаралар, миллий қадриятларимиз ва урф одатларимиз билан боғлиқ лавҳалар кинопродюсерларни алоҳида эътиборини тортди. Ҳамкорликда фильмлар яратиш бўйича ҳамда ўзаро фильмлар алмашиб ҳалқаро худудларда намойиш қилиш бўйича амалий таклифлар билдирилди. Юқорида зикр этилган фильмларимиз умуминсоний қарашларни ифода этгани учун хам хорижлик мутахассисларининг қизиқишига сабаб бўлди. Шу билан бирга музокаралар натижасида мазкур фильмларни техник томондан жаҳон стандартлари талаблари асосида тайёрлаган ҳолда уларга етказиб бериш, шунингдек келгусида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Бир қанча мамлакатларинг фестиваларига таклифлар келиб тушди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol