Сардор Мамадалиевдан кутилган видеоклип премьераси

Сана: 07.02.2018 4199

Хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев яқиндагина “Фариштангни йиғлатма” номли клип устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик. Орадан кўп ўтмай, бу клип тайёр бўлди ва бугун халқимиз ҳукмига намойиш этилди. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида тасвирга туширилган видео асар томошабинларни асло бефарқ қолдирмайди. Унда бош ролларни Тўти Юсупова, Алишер Узоқов, Шаҳзода Матчанова ва Ситора Фармонова ижро қилган. Тасвирчи Дилмурод Агзамов. Қўшиқ ҳақида тўхталадиган бўлсак, сўзи Шамсиддин Садоий қаламига мансуб. Мусиқасини эса Сардор Мамадалиевнинг ўзи басталаган. Композицияга Аҳмад Ҳожиматов томонидан мусиқий безак берилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol