Канизадан тез кунда "Танимасайдим"

Сана: 06.01.2019 1918

Канизадан тез кунда "Танимасайдим"

Хушовоз хонанда Каниза  йил бошидан ижодий ишларни бошлаб юборди. Бир нечта қўшиқлар яратиш билан банд бўлган хонанда яқин кунларда сўнгги ижод намуналаридан бирини тақдим этмоқчи. Мусиқий асар "Танимасайдим" деб номланади. Мазкур  қўшиқ сўнгги пайтларда Канизанинг доимий ижодий ҳамкорига айланиб улгурган Севар Амирхон муаллифлигида билан ёзилган. Мусиқий безакчи эса Муҳаммад Шерзод. Шу билан бирга, яна бир композиция устида иш олиб бормоқда. Номи ҳозирча сир бўлишини истаган Канизанинг маълумотига кўра, бу тарона бошқа услубда, унинг йўналишидан буткул  фарқ қилади. Ижодидаги янгиликларни биз билан бўлишган хонанда яқин кунларда премьералар кетма кетлигини мухлисларига тақдим этишини билдирди. Шундай экан, кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol