Райҳон "Айт нега" қўшиғини тақдим қилди

Сана: 10.04.2019 162

Райҳон "Айт нега" қўшиғини тақдим қилди

Санъатимизнинг беқиёс юлдузи Райҳон ҳам янги ижод маҳсулларидан бирини халқимизга ҳавола қилди. "Айт нега" деб номланган ушбу қўшиқ илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан қарши олинди. Мусиқий асар Абдуқодир Қаюмов сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Аранжировка муаллифи эса Жасур Бадалбоев. Бир неча кун олдин ушбу қўшиқ учун видеоклип тасвирга олинган эди. Трек ва сюжетдан иборат бўлган видео асар ҳам яқин кунларда намойиш қилиниши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, клипда бош ролларни Саида Раметова, Севара Содиева ва Азиз Раметов ижро қилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol