Беҳруз Тоҳиров "Йилнинг энг яхши ёш актёри" номинацияси ғолиби бўлди

Сана: 25.12.2018 1873

Беҳруз Тоҳиров "Йилнинг энг яхши ёш актёри" номинацияси ғолиби бўлди

Жорий йилнинг 24 декабрь куни "Ёшлар ижод саройи"да "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" етакчилари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Мукофот ёшларга бир нечта номинациялар бўйича берилди. Қатор қўшиқлари ва образлари билан халқимиз меҳрини қозонган Беҳруз Тоҳиров ҳам ушбу мукофотга тавсия қилинган эди. У санъат ва маданият соҳасида "Йилнинг энг яхши ёш актёри" номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Мазкур мукофот хонанда ва актёр Беҳруз Тоҳировни янада ўз устида ишлашга, интилишга чорлаши табиий. Шундай экан кутилаётган янги йилда бу ижодкордан янги ижод маҳсулларини кутиб қолинг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol