Муниса Ризаевадан янги видеоклип премьераси

Сана: 17.12.2018 1690 қайноқ

Муниса Ризаевадан янги видеоклип премьераси

Хонанда Муниса Ризаева "Кетгин йироқларга" таронаси учун ишланган видеоклипини намойиш қилди. Маълумки, мазкур қўшиқ қисқа фурсатда халқимизнинг севимли композицияларидан бирига айланиб улгурди. Клип ҳам мусиқий асар каби, барчани қалбидан жой олишига шубҳамиз йўқ. Видеоклип трек йўналишида ва кичик сюжетлар билан бойитилган. Унда актёр Шахбоз Махмудовни ҳам кўрасиз. Видео асар Нозим Жумаев режиссёрлигида тасвирга олинган. Оператор Рустам Муродов.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Дилноза Боймуҳаммедовага тегишли. Мусиқий безакчи Жасур Бадалбоев.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol