Уммон гуруҳи солисти Зоҳид гуруҳни тарк этмоқчи

Сана: 06.08.2018 1452

Уммон гуруҳи солисти Зоҳид гуруҳни тарк этмоқчи

Маълумки, Уммон гуруҳи 10 йилдан ортиқ вақт давомида халқимиз меҳрини қозониб келди. Шу кеча кундузда эса гуруҳ аъзоси Зоҳид гуруҳни тарк этди деган гап-сўзлар кўпайди. Мазкур маълумотни кимдир шунчаки пиар деса, яна кимдир рост эканини таъкидламоқда. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш учун Уммон гуруҳи солисти Шоҳруҳ билан боғландик.  Шоҳруҳ берган маълумотларга қараганда, "Зоҳид гуруҳни тарк этяпти" деган гап-сўзлар тўғри, бироқ  ҳали тарк этиши аниқ эмас. Гуруҳнинг бошқа аъзолари Зоҳидни бу қароридан қайтариш учун ҳаракат қилишмоқда. Хўш, Зоҳиднинг сўнгги қарори қандай бўлади? Буни албатта яқин кунларда билиб оламиз. Эслатиб ўтамиз, Уммон гуруҳи август ойининг  18 ва 20  кунлари Россиянинг икки шаҳрида яккахон концерт дастурини ўтказади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol