Яна бир ёш хонандамиз нуфузли танловда муносиб иштирок этди

Сана: 30.06.2014 3356

Ўзбек эстрадасида ижод қилаётган ёш хонандаларимиз нуфузли мусиқий танловларда иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этишмоқда. 

Хусусан, яна бир ёш хонанда Жаҳонгир ҳам истеъдодини “Ягонасан, муқаддас Ватан” танловида синаб кўрди. Жонли ижрода куйланган “Ўзбекистон” номли таронаси хайъат аъзоларига маъқул келиб, Жаҳонгир учун 3-ўрин белгилашди.

Яна бир ёш хонандамиз нуфузли танловда муносиб иштирок этди

Энг асосийси эса Жаҳонгир танловнинг Республика босқичига йўлланма олди. Хонанда Республика босқичи учун махсус қўшиқ тайёрламоқда. 

Яна бир ёш хонандамиз нуфузли танловда муносиб иштирок этди

Мустақиллик байрамига монанд равишда яратилаётган тарона тез кунларда тайёр бўлади. Байрам олдидан ўтказилувчи танлов учун эса бу айни мос келади. 

Яна бир ёш хонандамиз нуфузли танловда муносиб иштирок этди

Жаҳонгирга омад тилаб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol