"ЕВРАЗИЯ" халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда

Сана: 02.07.2018 3422

"ЕВРАЗИЯ" халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 1-7 июль кунлари "ЕВРАЗИЯ" халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Куни кеча мазкур фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу фестивалга юртимизда фаолият юритаётган киноижодкорлар, актёр ва актрисалар ҳам қатнашишмоқда. Актриса Шаҳзода Матчонова, актёр Акбархўжа Расулов, Алишер Узоқов, кинорежиссёрлар Жаҳонгир Қосимов, Мухлиса Азизова ва бошқа бир қатор киноижодкорлар шулар жумласидандир. Фестиваль  доирасида бир қатор ҳамкорликлар йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, шу йилнинг кузида мамлакатимиз пойтахти Тошкентда илк бор бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Prologue” халқаро кинофестивали ташкилотчилари ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзоланиши ҳамда фестиваль кино бозорида махсус павильон ташкил этилиши режалаштирилган.

"ЕВРАЗИЯ" халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда

"ЕВРАЗИЯ" халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol