Юлдуз Усмонова Шукурилло Исроилов Жиззахдаги мурувват уйида концерт дастурини тақдим қилди

Сана: 15.10.2018 2227

Юлдуз Усмонова Шукурилло Исроилов Жиззахдаги мурувват уйида концерт дастурини тақдим қилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси яна бир хайрли ишга қўл ургани, Шаҳримизда ва вилоятларда жойлашган меҳрибонлик ва мурувват уйларини таниқли санъаткорлар томонидан ўз хоҳишига кўра оталиққа олаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Усмонова Шукурилло Исроилов Жиззахдаги мурувват уйида концерт дастурини тақдим қилди

Халқимиз суюган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонанда Баҳром Назаровлар бир неча кун олдин шаҳримиздаги Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилари ҳузурида бўлишгани барчага маълум. Куни кеча ана шундай учрашувлардан бири Жиззах вилояти Зомин тумани, Ём қишлоғида жойлашган “Аёллар” мурувват уйида бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва қизиқчи Шукурулло Исроиловлар иштирок этишиб, ўзларининг концерт дастурлари билан барчанинг кўнгилини қувончга тўлдиришди. Учрашув сўнггида мурувват уйига совғалар туҳфа этишди.

Юлдуз Усмонова Шукурилло Исроилов Жиззахдаги мурувват уйида концерт дастурини тақдим қилди

 

Юлдуз Усмонова Шукурилло Исроилов Жиззахдаги мурувват уйида концерт дастурини тақдим қилди

 

Юлдуз Усмонова Шукурилло Исроилов Жиззахдаги мурувват уйида концерт дастурини тақдим қилди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol