“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

Сана: 19.05.2018 3614 қайноқ

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урди. Мазкур лойиҳа ҳақида аввалги хабарларимизда қисқача тўхталиб ўтган эдик. Қуйида эса сизга мазкур лойиҳа ҳақида батафсил маълумот ва суратга олиш жараёнларидан фоторепортажни тақдим қиламиз.

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил “Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

“Қўлингда имкон” қўшиғининг матн муаллифи Шоира Ғиёсова. Бастакор “Эътироф” мукофоти совриндори Шуҳрат Зокиров.

Таронани Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев, Шаҳзода, Лола, Шахриёр, шунингдек, “Булбулча” болалар ансамбли ижро қилган.

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил “Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

Келажакдаги мувофаққият, омад, ўзини англаш  болаликдан шаклланади. Фарзандларимизнинг бугунги танлови уларнинг ва мамлакатимизнинг келажаги билан боғлиқ. Бу йўлда уларга ёрдам бериш бизнинг умумий вазифамиздир.” – дейди Мактабгача таълим вазирлиги вакили Шаҳноза Мирзиёева.

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил “Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

Ватанимизнинг фаровонлиги  болаларни эрта ёшдан тўғри тарбиялашга боғлиқ – дейди Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.  

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил “Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

Клипда 300 дан ортиқ киши иштирок этди. Жумладан, “Томоша”, “Monster Kids”, “Алладин” болалар гуруҳи, “Пахтакор” болалар футбол жамоаси, боғча ва мактаб болалари, бокс бўйича чемпионлар Шахрам Ғиёсов, Хасанбой Дўстматов, “Global Soccer Awards”нинг “Дунёнинг энг яхши ҳаками” номинацияси ғолиби Равшан Эрматов, таниқли футболчи Сардор Рашидов, Ўзбекистоннинг машхур “Бунёдкор” клуби ва юртимизнинг таниқли қўшиқчилари, актёр ва актрисалари қатнашишди.

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил “Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

Сценарий муаллифи ва режиссёр Лола Юлдашева, тасвирчи Рустам Муродов, иккинчи режиссёр Санжар Маткаримов, рассом Бахриддин Шамсутдинов, либослар бўйича рассом Ҳилола Шер.

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил “Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

“Мен Мактабгача таълим вазирлигининг бу лойиҳасини мамнуният билан қабул қилдим ва қўллаб-қувватладим. Умид қиламизки, бу лойиҳа болаларга ёрқин ва ёқимли совға бўлади “ – дейди Лола Юлдашева.

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил “Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

“Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил “Қўлингда имкон” ижтимоий лойиҳаси ҳақида батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol