Шоҳзамонга бу сафар Ҳиндистондаги Анзиратдан хат келди

Сана: 20.06.2014 3537 қайноқ

“Ҳиндистондан хат” номли қўшиқ тақдим этилгач, бу тарона ва унинг ижрочиси ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали турли фикрлар билдириб ўтилди. 

Ёшларбоп йўналишда куйланган ва унга монанд клип тақдим этган Шоҳзамон мазкур қўшиқнинг давомини ҳам 19-июнь куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилди. Бу сафар “Арзанда Анзират” номини олган тарона матни ва мусиқаси Шоҳзамоннинг ўзига тегишли. Аранжировкасини эса Жамшид Ғаффоров тайёрлаган.

Қўшиқ илк яратилган “Ҳиндистондан хат” таронасининг давомидир. Ҳиндистонда ҳам Анзират исмли қизлар борлиги тингловчини ҳайрон қолдирса керак. Бироз хазиломуз тарзда ёзилган матн яхши кайфият улашса ажаб эмас. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol