“Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт тадбири бўлиб ўтди

Сана: 06.05.2018 4481

“Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ўзбек миллий рақс санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ва ўзининг бой маданий мероси билан рақс санъатида чуқур из қолдирган устоз саньаткорларнинг меҳнатини қадрлаш, улуғлаш, уларнинг бой ижодий фаолиятини ёшлар қалбига сингдириш, устозлар эришган ютуқларни кенг тарғиб қилиш мақсадид “Туркистон” санъат саройида илк бор “Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт тадбири бўлиб ўтди.

“Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт тадбири бўлиб ўтди

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб берди.

Унда ўзбек рақс санъатининг ривожланиши ва мустаҳкамланишида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан миллий рақс санъатимизда ўчмас из қолдирган Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Гавҳар Раҳимова, Исахон Оқилов ва яна бир қанча рақс соҳасининг ривожи учун хизмат қилган фидойилар ёдга олинди ҳамда уларнинг амалга оширган ишларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт тадбирида ўзбек миллий рақс санъатининг дарғалари, Ўзбекистон халқ артистлари, таниқли ва машҳур санъаткорлар Қундуз Миркаримова, Гулнора Маваева, Бернора Қориева, Клара Юсупова ва Вилоят Оқиловалар узоқ йиллик мехнатлари эътироф этилиб “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан устоз санъаткорларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда устоз санъаткорларни қутлаш мақсадида Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Озодбек Назарбеков хонанда Шоҳжаҳон Жўраевлар меҳмон бўлди.

“Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт-тадбири бугунги кунда рақс санъатида ижод қилиб келаётган ёш-ёш раққосаларга устозларнинг ижод намуналарини сингдириш, амалиётда қўллаш, шунингдек, улар яратган мактабни изчил давом эттиришларига туртки бўлиши шубҳасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol