Сарвар ва Комил "Чунки бу биз" трилогиясининг иккинчи қисмини тақдим қилди

Сана: 10.04.2018 2313

 

Сарвар ва Комил "Чунки бу биз" трилогиясининг иккинчи қисмини тақдим қилди

Маълумки, 1, 2 май кунлари Сарвар ва Комил "Истиқлол" санъат саройида "Чунки бу биз" деб номланган жонли ижродаги кино-концертини тақдим қилади. Айни дамда ушбу дастурга катта тайёргарлик кўраётган ижодкорлар аввалроқ "Чунки бу биз" трилогиясининг биринчи қисми яъни "Эсламадинг" қўшиғига ишланган видеоклипни намойиш қилишган эди. Халқимиз томонидан аъло даражада кутиб олинган мазкур клипнинг давоми, "Чунки бу биз" трилогиясининг иккинчи қисми бўлган "Февраль" қўшиғи, клипи билан бирга куни кеча мухлислар ҳукмига ҳавола қилинди. Ушбу видеоклипдан сўнг томошабинларнинг қаҳрамонлар тақдирига бўлган қизиқиши янада ортди. Қизиқ кейинги қисмда Али ва Гулини нималар кутмоқда? Албатта бу саволнинг жавобини 3-қисмдан топамиз. Ҳозирча кутамиз ва кузатамиз. Яқинлашиб қолган кино-концертни юқори даражада бўлиб ўтишини тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol