Божалар гуруҳидан ватанимиз ифтиҳорлари учун махсус совға
Эстрадамиз юлдузи Жаҳонгир Позилжонов ҳамда Божалар гуруҳи куни кеча спортчиларимиз учун кутилмаган совға тайёрлашга киришдилар. Улар кеча кечқурун янги “Чемпион” номли янги қўшиқ ёзиб, бугун омма эътиборига тақдим қилишмоқда.
Бу ҳақида куни кеча ижодкорлар инстаграм саҳифалари орқали ҳам хабар қилишди. “Ҳурматли спортчиларимизга бағишланган қўшиқ! Янги қўшиғимиз эртага эрталаб тайёр бўлади. Ўзбекистонимиз ифтиҳорларига бағишланган қўшиғимиз. Яшасин спортчиларимиз, яшасин Ўзбекистон”- деган изоҳ билан видеолавҳа жойлади Жаҳонгир Позилжонов ўзининг инстаграмдаги расмий саҳифасига. Ваъадага мувофиқ қўшиқ тайёр. Тинглаб, баҳо беришингиз мумкин.
Ҳа айтганча тунда айнан шу қўшиққа видеоклип ҳам тасвирга олинди. Яқин дақиқаларда, клипдан ҳам баҳра олиш имконига эга бўласиз. Ҳозирча эса қўшиқни қарши олинг.