Моҳим рекорд қўйиш борасида олға ҳаракат қилмоқда

Сана: 13.06.2014 2228

Ёш бўлса-да, шу вақтга қадар кўплаб мухлисларга эга бўлган, қолаверса, уларнинг эътирофларига сазовор бўлган хонанда Моҳим шу кунларда асосий вақтини фақатгина овоз ёзиш студиясида ўтказмоқда. 

Ижод оламига бутунлай шўнғиб кетган Моҳим бир эмас, икки эмас, нақд учта таронани тақдим этишга тайёрлаб қўйган. Тез кунларда фақатгина “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали “Овора бўлма” таронаси тингловчилар учун премьера қилинади.

Моҳим рекорд қўйиш борасида олға ҳаракат қилмоқда

Шунингдек, “Биз иккимиз бир юрак” номли қўшиқ ҳам тақдим этилади. Моҳим Мустақиллигимизнинг 23 йиллигига ҳам янги ижод намунасини тайёрлаб қўйган. 

Моҳим рекорд қўйиш борасида олға ҳаракат қилмоқда

Муҳаммад Юсуф шеъри асосида тайёрланган “Ўзбегим” номли қўшиқ ҳам байрам арафасида премьера қилинади.

Бундан ташқари, Моҳим ижодида яна бир муҳим янгилик. Ёш хонанда учун бу катта ютуқ дейиш мумкин.

Моҳим рекорд қўйиш борасида олға ҳаракат қилмоқда

Моҳимга юртимизнинг таниқли режиссёрларидан биридан кутилмаган таклиф билдирилди. Шу кунларда суратга олиш ишлари олиб борилаётган яна бир ўзбек кинокартинаси учун Моҳим 2 та саундтрек тайёрламоқда. Ҳозирча фильм номи ҳамда қўшиқлар мавзуси сир сақланмоқда. Бу ҳақда албатта батафсил маълумот сайтимизда ёритилади. 

Моҳим рекорд қўйиш борасида олға ҳаракат қилмоқда

 Моҳим рекорд қўйиш борасида олға ҳаракат қилмоқда

 Моҳим рекорд қўйиш борасида олға ҳаракат қилмоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol