Азиза Низамовадан видеопремьера “Унут”

Сана: 27.08.2015 2071 қайноқ

Азиза Низамовадан видеопремьера “Унут”

Ўзига хос овоз соҳибаси, жазибали хонанда Азиза Низамова яқиндагина ўзининг навбатдаги видеоклипи устида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. “Унут” деб номланган таронасига тасвирга олинган мазкур видео асар бугун тайёр ҳолатга келди ва сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Азиза Низамовадан видеопремьера “Унут”

Сарвар Каримов режиссёрлигида суратга олинган бу клипда Иззат Лутфуллаев операторлик вазифасини бажарган. Сюжет ва трек йўналишидаги бу видеомаҳсулотга хонанда ҳар доимгидек масъулият билан алоҳида ёндашган. Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Айни дамда сиз ушбу бетакрор видеоклипни томоша қилиш имкониятига эгасиз. Марҳамат. Томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Азиза Низамовадан видеопремьера “Унут”

Эслатиб ўтамиз, Азиза Низамова ижросидаги “Унут” композицияси ҳаётий кечинмаларга асосланиб яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol