Сардор Раҳимхон ва Шоҳзамондан узоқ кутилган видеопремьера

Сана: 28.01.2018 3413

Сардор Раҳимхон ва Шоҳзамондан узоқ кутилган видеопремьера

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва ёш ижодкор Шоҳзамон "Нархи қанча меҳрни айтинг" номли дуэт тарона куйлашган эди. Халқимиз орасида оммалашиб, мухлислар қалбини забт этган бу дуэт учун видеоклип ҳам суратга олинган эди. Куни кеча узоқ кутилган бу видео асар томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди. Ўта таъсирли ва қалбларни ларзага солувчи бу клип, бир неча дақиқалик сюжетни ўз ичига олган бўлса-да унинг замирида жуда катта маъно ётади. Томошабинни ўйлантириб, уни турли жавобсиз саволлар қамраб олади. Минг бор гапирган кўра, бир бор кўрган яхши деганларидек, бу ижод намунасини томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol